ДХХ ходимларининг дахлсизлиги камаяди

ДХХ инқирози

Қуйидаги мақолада келтирилган маълумотлар Давлат ҳавфсизлик хизмати таркибида ишлайдиган шахсдан келиб тушди. Ўзбекистон каби ёпиқ мамлакатда давлат органлари кўп ҳолларда мустақил журналистларнинг саволларига жавоб бермайди. Айни мақоладаги баъзи иддаолар юзасидан расмийлардан изоҳ ола олмадик. Шунга қарамай, биз олинган маълумотларни нашр этишга қарор қилдик ва муқобил маълумотларни тақдим эта оладиганлар билан гаплашишга тайёрмиз.

Ҳозирда ДХХ ертўласида тергов қилинаётган Жаҳонгир Эгамов ўз раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг энг содиқ ва ишончли шахсларидан бири эди, дейди “Элтуз” билан ёзишма олиб борган ДХХ зобитлари.

Уларнинг қайд этишича, ДХХ раисининг 46 ёшли биринчи ўринбосарининг ҳибсга олиниши Ихтиёр Абдуллаев бир йил ичида қурган пирамидани бутунлай ўпириб юбориши мумкин.

Ихтиёр Абдуллаев бу пирамидани қуришдан Ўзбекистондаги энг қудратли ташкилотни ўз назоратига тўлиқ олишни мақсад қилган эди.

“Мутлақ ҳокимиятни қўлга киритиш ва Иноятов изидан бориш, яъни мамлакат раҳбариятига қарши маълумотлар тўплаб, уларни шантаж қилиш йўли билан ўлгунга қадар ўз курсисида қолиш иштиёқи Ихтиёр Абдуллаевга тинчлик бермасди ва у ҳаракатга тушди,” дейди МХХ ходими.


Президент Мирзиёев ДХХ ўзи устидан ҳам назорат ўрнатганидан ғазабга келган эди

ДХХ раиси қурган пирамида

Ўз карьераси ва ҳаттоки ҳаёти хавф остида қолишидан қўрқиб исмини ошкор этмасликни сўраган ДХХ зобитининг маълум қилишича, Рустам Иноятов ўрнига ДХХ раиси этиб тайинланган Ихтиёр Абдуллаев ишини, аввало, хавфсизлик ва бошқа қудратли тизилмаларга ўз шогирдлари ва яқинларини жойлаштиришдан бошлади:

  • Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Эгамовни ўзига биринчи ўринбосар этиб тайинлади;
  • ДХХ Тергов бошқармаси бошлиғи этиб Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари Аброр Абдуллаевни қўйди;
  • МХХдан четлатилган божаси Алишер Эшонхўжаевни ўзига маслаҳатчи қилиб олди

Ихтиёр Абдуллаев
ДХХ раҳбари

(ДХХ Махсус текширув бошқармаси ходими берган маълумотга кўра, 2014 йилда наркотиклар савдосига алоқадорликда гумонланиб, хавфсизлик тизимидан четлатилган Алишер Эшонхўжаев Тошкентдаги Miran International меҳмонхонасининг қўриқлаш хизматига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Биринчи президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримовага тегишли ушбу меҳмонхонага Алишер Эшонхўжаев ўша пайтдаги президент девони Ишлар бошқармаси бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров кўмагида жойлашган эди);

  • Бош прокуратурадаги муҳим постларга ўз қариндошлари ва яқинларини жойлаштирди.

“Бу ерда бир фактни алоҳида қайд этиш керак, Ихтиёр Абдуллаев МХХга келганидан кейин бу идоранинг энг қудратли ҳисобланган ички хавфсизлик ва шахсий таркиб фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи этиб президентнинг кенжа куёви Отабек Умаров тайинланди,” дейди ДХХ зобити.

Кўп ўтмай, Ихтиёр Абдуллаев Отабек Умаровнинг доимо президент хавфсизлигини таъминлаш билан бандлигини баҳона қилиб, уни бошқа бўлинмага ўтказишга муваффақ бўлади.

“Лекин (Абдуллаевнинг) бу хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Бу бошқарманинг қудратини яхши тушунган Мирзиёев унга ўзининг ишончли одами, ҳақиқатан ҳалол инсон Мухтор Мирзиёевни қўйди. Шу билан Абдуллаевнинг хурсандчилиги тугади”, дейди ДХХнинг Махсус текширув бошқармаси ходими.

Бахтиёр Абдусаматов
Cобиқ Юнусобод тумани ҳокими

Мирзиёев ва оиласига қарши компромат

ДХХ зобитининг даъво қилишича, Ихтиёр Абдуллаев илк навбатда ўзининг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовни Мухтор Мирзиёевга қарши қайрашга ўтади.

“Абдуллаев рухсатисиз ҳожатхонага ҳам бормайдиган ва ДХХда тезкор фаолият қандай бўлишини яхши тушунмайдиган Жаҳонгир Эгамов нима қилиб бўлмасин Мухтор Мирзиёевни раҳбариятга ёмонотлиқ қилишга ва унга қарши компромат тўплашга ўтди,” дейди ДХХ зобити.

Жаҳонгир Эгамов фаолияти президентнинг жияни бўлган Мухтор Мирзиёевга компромат тўплаш билан чекланиб қолмайди.

“Шулар билан бирга, Жаҳонгир Эгамов Абдуллаев топшириғи билан бошқа бўлинмалардан ўтган тезкор ходимларга президент Мирзиёев ва унинг оиласини ёмонотлиқ қилувчи фактларни тўплашни буюрди,” дейди “Элтуз” билан ёзма суҳбатда МХХ зобити.

Ўтган йил октябрь ва ноябрь ойларида ижтимоий тармоқларда “Непотизм” сарлавҳаси остида президент оиласини танқид қилувчи туркум мақолалар нашр этилди.

МХХ зобитининг маълум қилишича, бу мақолалар айнан Ихтиёр Абдуллаев топшириғи билан ДХХ ходимлари томонидан тайёрлангандир.

Читайте также:  Как подключить сабвуфер к компьютеру или ноутбуку, активный, пассивный, автомобильный, от домашнего

“Сўнгра улар президент Мирзиёевга тақдим этилди ва шу тарзда мақоладаги фактларни текшириш учун ундан рухсат олинди. Абдуллаев маълумотларни текшириш баҳонасида президент оиласи ортидан кузатувни бошлаб юборди,” дейди МХХ ходими.

Аммо парда ортидаги бу ҳаракатлар ички хавфсизлик ва шахсий таркиб фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи назаридан четда қолмади.

2018 йилнинг декабрида Мухтор Мирзиёев амакиси Шавкат Мирзиёевга ДХХ раҳбарларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида ҳисобот беради.

Ҳасан Эшонхўжаев

Зелимхон Ҳайдаров куёвининг ҳисбга олиниши

2018 йилнинг 7 сентябрида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 400 минг доллар пора олаётган пайтда ДХХ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

43 ёшли Абдусаматов порани ер участкалари ажратиб бериш учун олаётган бўлган.

Ўзбекистондаги энг қудратли шахслардан бири ҳисобланган Зелимхон Ҳайдаровнинг катта опасига куёв бўлган Бахтиёр Абдусаматов атиги бир йил муқаддам бу туманга ҳоким этиб тайинланган эди.

ДХХ ходимларига кўра, айнан Бахтиёр Абдусаматовни тергов қилиш жараёнида президент Мирзиёев ва унинг оиласи ортидан кузатув олиб борилаётгани ва бошқа коррупцион жиноятлар ошкор бўлган.

Тадбиркорлар – мўмай даромад манбаи

“Аthletika” соғломлаштириш комплекси
ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан

2018 йилнинг 29 мартида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.

Ушбу қонунда ДХХ Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланди.

Аммо қонуннинг алоҳида бандида ДХХга давлат идоралари, жамоатчилик ташкилотлари ва тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ваколати берилмагани таъкидланган.

Лекин, “Элтуз” суҳбатлашган ДХХ зобитлари иддаосига кўра, Ихтиёр Абдуллаев ДХХдаги раҳбарлик фаолиятини қонуннинг айнан шу бандини бузишдан бошлади.

“И. Абдуллаев президент билдирган тўлиқ ишончдан руҳланиб ва мутлақо жазоланмаслигини ҳис қилган ҳолда ўтган қисқа вақт ичида битмас бойлик тўплади,” деб ёзади ДХХ зобити ва, ўз назарида, аниқ фактларни келтирди.

“Элтуз”да бу фактларнинг ҳаққонийлигини тўлиқ аниқлаш имкони йўқ. Лекин жамоатчилик учун аҳамиятини инобатга олиб, қуйида уларни ДХХ зобити тақдим этганидек баён этишга қарор қилдик:

  1. Генерал Ҳаёт Шарифхўжаев (МХХ раисининг ўтган йил март ойида қамоққа олинган собиқ ўринбосари – “Элтуз”) терговда бўлганини билган Ихтиёр Абдуллаев унга яқин бўлган бизнесменларни Тошкентдаги “Атлетика” спорт ва соғломлаштириш комплексини ўзининг яқин дўсти, ДХХ зобити Улуғбек Азимовнинг ўғиллари Илёс ва Илҳом номларига ўтказиб беришга мажбурлади;

2. Генерал Ҳаёт Шарифхўжаевга яқин бўлган бизнесмен Овик Мкртичан номида бўлган Тошкентдаги Тельман паркини ўзининг яқин дўсти Улуғбек Азимовнинг ўғиллари Илёс ва Илҳомлар номига ўтказиб берди;

3. Тошкентнинг эски ТошМи мавзеси яқинида жойлашган Азия Альянс банки ёнидаги Овик Мкртичанга тегишли бўлган офис тортиб олинди.

(“Элтуз” изоҳи: Текширувлар натижасида ака-ука Азимовларнинг Панама-ликс рўйхатида Ўзбекистондан пул ювган шахслар сифатида қайдга олингани аниқланди).

4. Адлия бошқармаси ходимаси, Улуғбек Азимовнинг аёли бўлган Зуҳра Азимова ҳамкасблари орасида порахўрлиги билан танилганди. Ўзбекистон бош прокурори Рашитжон Қодиров ҳисбга олинар экан, Зуҳра Азимова устида қора булутлар ўрлай бошлади. Аммо, МХХ зобитининг маълум қилишича, Ихтиёр Абдуллаев ўз дўстининг хотинини секингина ишдан бўшатиб олди ва қамоқдан сақлаб қолди.

5. Юқорида кўрсатилган фактлардан ташқари, МХХ зобитининг даъво қилишича, Ихтиёр Абдуллаев биринчи президент Каримов оиласига яқин бизнесмен Журъат Мелиқуловни қамоқдан озод этиш учун ундан Мирзо Улуғбек туманидаги қўшниси, собиқ давлат мулозими Нодир Хонов орқали 5 миллион доллар олган.

(Шунча пора эвазига Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводининг собиқ директори Журъат Мелиқулов очиқ тартибдаги жазони ўташ муассасасига ўтказилган ва 2019 йилнинг июнь ойида бутунлай озод бўлиши кутилмоқда. Нодир Хоновнинг яқин дўсти бўлган Журъат Мелиқулов бутунлай озод этилса, яна 5 миллион доллар беришни ваъда қилган).

6. Ихтиёр Абдуллаев яна Нодир Хонов воситасида бир пайтлар Рустам Иноятовга яқин бизнесмен ҳисобланган Файзулла Мирзаев устидан жиноят иши очмаслик ва уни келажакда ҳам ҳимоя қилиш учун 10 миллион доллар пора олган.

Читайте также:  Замена выжимного на шевроле лачетти Авто центр SPB - ремонт автомобилей и заказ запчастей

(Файзулла Мирзаев МХХ собиқ раиси Рустам Иноятов ҳимояси остидаги бизнесмен бўлган)

7. Ихтиёр Абдуллаев ўз божаси Алишер Эшонхўжаев орқали тергов ишини тўхтатиш ва ҳибсдан озод қилиш ваъдаси билан Марказий банк бошлиғининг ўринбосари Алишер Акмаловдан 25 миллион доллар олган. МХХнинг Ўзбекистондаги банк тизими устидан назоратчиси бўлган Алишер Акмалов декабрь ойида ҳибсдан озод этилди.

(Алишер Эшонхўжаев Ўзбекистондаги бизнес ва ҳокимият доираларида “полтинник” лақаби билан танилган. Бу лақаб унга МХХда ишлаб юрган пайтлари ҳар қандай ишни “ёпти-ёпти” қилиши учун камида 50 минг доллар олгани учун берилган.)

8. Ихтиёр Абдуллаев тошкентлик ака-ука тадбиркорлар Обид ва Олим Баҳромовлардан улар устидан қўзғатилган жиноят ишини ёпиш учун ўғли Даврон Абдуллаев орқали 2 миллион доллар олган. Ака-ука тадбиркорларга тегишли қимматбаҳо машина ҳозирда Даврон Абдуллаев номига ўтказилган. 2018 йил июнь ойида ҳибсга олинган ака-ука Баҳромовлар ноябрь ойида озод этилди.

Обид ва Олим Баҳромовлар

Прокуратура нега жим?

ДХХ Махсус текширув бошқармаси зобитининг айтишича, ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев бош прокурор Отабек Муродовнинг “қўли ва оёғини боғлаб ташлаган”.

У МХХ раиси бош прокурорлиги пайтида ва ҳатто ундан кейин прокуратура тизимига ўзининг одамларини жойлаштириб қўйганини билдирди.

“У ерда, билишимча, энг асосий бошқармалар терговга боғлиқ бошқармалардир. Биринчиси, 18-бошқарма. У ерда Шоҳмуҳаммадбек Муҳаммеджанов бошқарма бошлиғидир. Отабек Муродов унга ортиқча гапира олмайди. Иккинчи бошқарма – 21-бошқарма (коррупция). У ерга Ихтиёр Абдуллаев ўз божасининг акаси бўлган Ҳасан Эшонхўжаевни жойлаштирган. Юриспруденцияни умуман тушунмайдиган бу одам хонасида ўтириб ДХХга ахборот сиздириш билан банд. Қолаверса, ўзига у ёки бу воқеа сабаб ёқмай қолган бизнесменлар ва оддий фуқароларга қарши сохта рапортлар тўплаб, ўч олиш билан оворадир,” дейди ДХХ Махсус текширув бошқармаси ходими.

2018 йил октябрь ойи бошида президент Шавкат Мирзиёев 40 ёшли Рашид Раҳматовни бош прокурор ўринбосари этиб тайинлади.

“Элтуз” суҳбатлашган ДХХ ходимларининг иддао қилишича, Ихтиёр Абдуллаевга бош прокуратурадаги вазият бўйича айнан Рашид Раҳматов маълумот бериб туради.

“Отабек Муродов президентга тўғридан-тўғри маълумот беришидан қўрқиб, Ихтиёр Абдуллаев мана шундай четлаб ўтиш йўлни тутган. Рашид Раҳматов Ихтиёр Абдуллаевнинг одами,” дейди ДХХ ходими.

Сўнг сўз ўрнида: “Элтуз” ДХХ корридорларида давом этаётган ички курашлар ва уларнинг Ўзбекистон ҳаётига таъсирини ёритишда давом этади.

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев «порахўрлик ботқоғига ботган»ликда айбланмоқда

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлик лавозимларига ўзига содиқ кадрларни қўйиши орқали давлатнинг бутун сиёсий фаолияти устидан назорат ўрнатишга уринган. Бу ҳақда «Xabar.uz»да 4 май куни эълон қилинган мақолада сўз боради.

«У ‘хизмат’нинг аввалги гегемонлик кайфиятини қўмсашда, ҳуқуқий чегарадан чиқиб, коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботганликда айбланмоқда. Президент бу ҳолатда ғалвирни баланд кўтаришга мажбур бўлди ва унга сиёсий ишончсизлик билдирди», — дейилади Эркин Жарчи имзоси билан эълон қилинган материалда.

Қайд этилишича, «собиқ генерал ҳурфикр сайтларни ёпиш, ижтимоий тармоқларга чеклов қўйиш, хориждаги айрим таъсирли ватандошларни сунъий равишда мухолифатга айлантириш орқали Президент олиб бораётган демократик ўзгаришларни аҳолига бузиб кўрсатишга интилган, бу орқали ўзи учун келгусида яхши сиёсий платформа ҳозирлаган».

«Албатта, барча ноқонуний ишларга охирги нуқтани суд ҳокимияти қўяди. Унинг ортида кимлар турган, қандай мақсадлар яширин, ишга кимларни жалб қилган, кимлар хайрихоҳ ва кўмакчи бўлган. барчасига ойдинлик киритилиши шубҳасиз», — дейилади мақолада. Ва бу жараённи муаллиф «Абдуллаев иши» деб таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев 2019 йил 11 февралида Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод қилинган эди. Президент Администрацияси томонидан берилган изоҳга кўра, Абдуллаев «соғлиги ёмонлашгани туфайли (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган».

Дхх узбекистан

ДХХ ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи янги қонунни имзолади.

ДХХни фаолияти асосларини белгилашга қаратилган янги қонун ушбу тизим фаолиятини тубдан ўзгартиришга қаратилган. ДХХ доимий назорат ва кузатув остида бўлади

Читайте также:  Крепление бескаркасных дворников, каркасная щетка стеклоочиститель

Хусусан, бундан буён нафақат ДХХ раисини, балким биринг ўринбосарларини ҳам шахсан президент тайинлайди. Олдин ДХХ раҳбари ўз муовинларини ўзи танлаш ҳуқуқига эга эди. Янги тартиб, албатта, тизим устидан назоратни кучайтиради.

Иккинчидан ДХХ таркибида янги тизим – Коллегия пайдо бўлди. Коллегия давлат хавфсизлигини таъминлаш ҳолатини, қонун нормаларининг бажарилишини, кадрлар тайинлаш ва бошқа масалаларни кўриб чиқади. Унинг таркибига ДХХ президенти унинг ўринбосарлари, марказий аппарат ва маҳаллий бўлимлар бошлиқлари кириши мумкин. Коллегиянинг шахсий таркиби ҳам президент томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати таркибига кирувчи чегара қўшинлари тизимида эса – Ҳарбий кенгаш пайдо бўлади. Унинг таркиби ва фаолияти доирасини ДХХ раиси белгилайди.

Учинчидан, махсус хизмат нафақат президентга бўйсуниши, балким Парламент юқори палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари Кенгашига ўз фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича доимий равишда ҳисоботлар бериб бориши керак бўлади.

Тўртинчидан, ДХХ таркибида унинг фаолиятини “тийиб” турувчи Жамоат кенгаши пайдо бўлади. Жамоат кенгашининг ваколатлари ва таркибини президент белгилайди.

Бешинчидан, Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятига оид қонун нормаларининг бажарилиши Бош прокурор ва унинг ёрдамчилари томонидан назорат қилиб борилади.

Шундай қилиб, ДХХнинг ҳар бир бошқарувчи лавозимига амалга оширилаётган тайинловлар президент томонидан назорат қилиб борилади. Шунингдек, президент Жамоат кенгаши ва Коллегия орқали ДХХнинг ўрта ва паст бўғинларидаги кайфиятларни кузатиб боради.

Ўз навбатида Бош прокуратура ҳам, қонунбузарликка йўл қўймаслик учун, ДХХ ортидан кузатиб туради.

ДХХ ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Янги қонун ДХХ ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам тартибга солади. Хусусан, ДХХ ходимлари, олдингидек, техник ускуналар ёрдамида мансабдор шахс ва фуқаролар ҳужжатларини текшириш, уларнинг юк ва буюмларида, транспорт воситаларида тинтув ўтказиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Ундан ташқари ходимлар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳудудларга кириши ва у ерни кўздан кечиришлари мумкин. Бунинг учун улар у ерда бирор жиноят содир бўлаётгани, ҳуқуқни сақлаш органларидан қочиб юрган шахс ёки инсон ҳаётини қутқариш кераклиги ҳақида маълумотга эга бўлишлари керак.

Бу борада асосий ўзгариш қуйидагилар бўлади: ДХХ ходимлари 24 соат ичида Прокуратура органларини жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳудудларга уларнинг эгалари бўлмаган вақтда ёки эгаларининг розилигисиз кирганликлари ҳақида хабардор қилишлари керак. Шунингдек, улар қонунда белгиланган тартибда, етказилган зарарни ҳам қоплашлари керак бўлади.

ДХХ органлари фуқаролар розилиги билан уларни ҳамкорликк ёллаши мумкин ва ўз хохиши билан ёрдам берганларни мукофотлаш ҳуқуқига ҳам эга.

Қонунда илк бор, қандай ҳолларда жисмоний куч ва қурол ишлатиш мумкинлиги аниқ белгиланди. Ҳар қандай куч ёки ўқотар қурол ишлатилишидан олдин – огоҳлантириш шарт бўлади. Ушбу ҳаракатлар натижасида яраланган фуқароларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиши керак бўлади.

Ҳар қандай жисмоний куч, қурол ёки махсус мосламалар ишлатилгани ҳақида хизматчилар ўз бошлиқларига ҳисобот беришлари шарт. Бошлиқлар эса, зарар етказилган ҳолларда, прокурорга хабар беришлари шарт.

ДХХ ходимлари томонидан ҳомиладор аёллар, вояга етмаган болалар, ногиронларга нисбатан жисмоний куч ёки махсус воситалар қўллаш таъқиқиланган. Инсон ҳаёти учун хавфли бўлган қуролли қаршилик кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно.

Янги қонунда жисмоний шахсларга нисбатан махсус воситалардан фойдаланиш тартиби ҳам белгиланган. Хусусан, резина таёқ билан инсон бошига, бўйнига, қорнига, жинсий органларига, юрак атрофига зарба бериш таъқиқланган. Инсон ҳаёти учун хавфли бўлган қуролли қаршилик кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил давомида собиқ МХХ фаолиятини кескин танқид қилган эди. Президент фикрга кўра, хавсизлик тизими ходимлари иш фаолиятини рўкач қилиб, ўз манфаатлари йўлида ишлаган, халқ ва ватан манфаатлари ҳисобга олинмаган. Январ охирида собиқ МХХга 23 йил раислдик қилган Рустам Иноятов вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевни тайинлаган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон хавфсизлик тизимида жиддий ислоҳотлар амалга оширила бошлади.

Ссылка на основную публикацию
Домкрат УАЗ и характеристика его разновидностей Про УАЗик
Какой домкрат выбрать для УАЗ Патриот Каждому водителю известно, что домкрат является неотъемлемым инструментом, который всегда должен быть в багажном...
Диски на 15 на Рено Логан размер дисков и колёс, какие подходят, штамповка или литые, R14 или R15
Шины Рено Логан штатные и допустимые размеры резины, давление Не многие автовладельцы спешат переобуть свою машину в связи с приходом...
Диски на ВАЗ 2109 выбор, размер, разболтовка
Диски на ВАЗ 2109 размер и параметры литых дисков для ВАЗ 21099 r14, r15, r16 Время на чтение: 7 минут...
Дон юг авто сервис — Урал 4320 электрическая схема
Гумелёв В 1 Библиографическая ссылка на статью: // Современная техника и технологии. 2012. № 3 [Электронный ресурс]. URL: http://technology.snauka.ru/2012/03/310 (дата...
Adblock detector